БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бўйича махсус маърузачиси: минтақадаги аксарият мамлакатлар Россиядан ўрнак оладилар

0
1570

БМТнинг ҳуқуқ ҳимоячилари аҳволи билан шуғулланувчи эксперти, постсовет мамлакатларида ёмонлашиб бораётган вазият тўғрисидаги хабарлардан хавотирда. Унинг сўзларига кўра, минтақадаги давлатлар Россиядан ўрнак олиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг фаолиятига тўсқинлик қиладиган қонунларни қабул қилишмоқда.

Махсус маърузачи Мишель Форст, инсон ҳуқуқларининг турли томонлари билан шуғулланадиган бошқа ҳамкасблари каби, ўз ҳисоботини Бош Ассамблеянинг учинчи қўмитасига тақдим этди. У асосий урғуни муҳожирлар ва қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганларни таъқиб қилинишига қаратди,- деб ёзиладиБМТ янгиликлари саҳифасида.

Популистик сиёсат ва миграция билан боғлиқ қўрқувни кучайтириши натижасида ҳукуматлар нафақат мамлакатга келган одамларга қарши, балки уларга ёрдам берадиганларга нисбатан ҳам ваҳимали чора-тадбирларни киритмоқдалар. Улар худди Шарқий бўлгани каби, Ғарбий Европа давлатлари ҳамдир.

Бироқ, Мишель Форстнинг мандати анча кенгроқ: у турли минтақаларда, шу жумладан постсовет ҳудудида вазиятни кузатиб боради. Бироқ, МДҲнинг барча давлатларидан ҳозиргача фақат Озарбайжондан таклифнома қабул қилди. У ёки бу мамлакатга расмий ташрифи,  фақат хукуматларнинг таклифномаси билан бўлиши мумкин.

«Мени таклиф қилишмаганда, мен ўзимни ўзим таклиф қиламан», – деди эксперт БМТ ахборот хизматига берган интервьюсида. – Университет ёки элчихоналарга мурожаат қиламан, улар менга маъруза қилиб беришимни сўрашади. Аммо мен ҳар доим ҳукуматларга бу имкониятдан фойдаланиб, расмий равишда мамлакатда вақт ўтказишга тайёрлигим хақида огоҳлантираман. Бундай вазият тез-тез содир бўлиб туради.»

Франция элчихонаси таклифига биноан Россияга ташриф буюрган Мишел Форст, мамлакатдаги ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашганда, улар мамлакатдаги вазият ҳақида гапириб беришган. Унинг сўзларига кўра, учрашувда Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан қарийб 80 киши иштирок этган.

Махсус маърузачи, унинг ташрифига хукумат тўсқинлик қилмаганлигини ва кетганидан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари билан ҳеч қандай салбий оқибатлар содир бўлмаганини таъкидлади. Шунга қарамай, Мишель Форст БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши томонидан тайинланган махсус маърузачи сифатида, минтақадаги Россия ва бошқа мамлакатларга ташриф буюришни истайди.

«Мен Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон сингари мамлакатларга боришга ҳаракат қилмоқдаман, чунки ҳуқуқ ҳимоячилари уларнинг аҳволи ёмонлашаётганини айтмоқдалар,» – дейди эксперт. «Россияда улар ҳозирда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари устидан назоратни кучайтирадиган янги қонунлар тўпламини кўриб чиқмоқдалар ва буни кўриб, бошқа мамлакатлар ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фаолиятининг чегараларини чеклашга қаратилган, ўхшаш салбий қонунларни қабул қилмоқдалар».

«Чет эл агентлари тўғрисида»ги Россия қонуни чет элдан молиявий ёрдам олган барча ННТларни «хорижий агентлар» сифатида рўйхатга олишни белгилаб қўйганлигини эслатиб ўтди.

Махсус маърузачи, ушбу минтақадаги кўпгина ҳукуматлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига босим ўтказиб, баъзан бир неча марта рўйхатдан ўтишга мажбур қилишларини, оқибатда бу катта харажатларга олиб келаётганини таъкидлади. «Баъзан расмий мақомга эришиш учун бир йилдан кўпроқ вақт талаб қилинади», дея қайд этди Форст.

У, ННТлар учун маблағ олиш, оммавий фаолиятини юритиш қийинлашиб бораётгани, кампаниялар ўтказишга рухсат берилмай, шартномаларга ошкор қилмаслик тўғрисидаги турли низомларни киритишга мажбур қилиш холатлар мавжудлигини таъкидлаган. Ваҳоланки, БМТ эксперти сўзларига кўра, аслида бу ташкилотларнинг асосий роли шунлардан иборат экан.

Турли аспектлар бўйича инсон ҳуқуқлари масалалар юзасидан БМТнинг махсус маърузачилари- инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш томонидан тайинланадиган мустақил экспертлардир. Улар бепул меҳнат қилиб, рамзий бир долларлик тўлов оладилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг