Саудиялик ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг қаллиғи Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳд шаҳзодасидан марҳум куёвининг жасадини қаерда эканлигига аниқлик киритишини талаб қилди.
«Мен аминман, Саудия ҳукумати унинг танаси қаердалигини яхши билади», дея Хадича Чингиз, Лондондаги аудитория олдида ўзининг ҳис-хаяжон билан қилган чиқишида баёнот берди. «Улар менинг талабимга жавоб беришлари керак – бу фақат битта келиннинг талаби эмас, балки инсон ва ислом талаби», дея қайд этиб ўтди.
Аёл, халқаро ҳамжамиятни Қошиқчи ўлимини жазосиз қолдирмасликка эришиш учун чақирди.
«Мен адолатни, фақатгина менинг севимли Жамолимни ўлдирганларга нисбатан эмас, балки қотилликни уюштирганларга ва унга буюртма берган кишилар устидан ҳам қарор топишини истайман», деди Чингиз. «Бу нафақат менинг шахсий саволларим- у миллионлаб одамлар томонидан берилаётган саволдир”, – деди мусулима аёл.
Саудия Арабистони сиёсий раҳбариятининг «бу шафқатсиз қотилликда» ролини юзага чиқишини истайди, дея ёзади Ансар.ру.
«Мен нима бўлиши мумкинлигини билганимда, консулликга ўзим ёпирилиб кирган бўлар эдим, агар мен у ерда қонхўр ва ёвуз одамлар Жамолни кутаётганини билганимда, мен унга киришга тўсқинлик қилиш учун барча чораларни кўрар эдим», дея , ўлдирилган журналистнинг қаллиғи кўнглидагини тўкиб-сочди.
Туркиялик муслиманинг сўзларига кўра, Жамолнинг ўлими унинг ҳаётида бўшлиқни қолдириб кетди ва Жамолни “Саудия Арабистонидаги демократия учун шаҳидга” айлантирди.