Москвадаги намойишлар янаям жиддий тусга кирди.
Кечаги намойишларда 1000 дан ортиқ одам ҳибсга ташлангандан сўнг, Москва марказида намойишчилар Путин истеъфосини талаб қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қамоқда ўтирган мухолифат етакчиси Алексей Навалний Москва шаҳар мерияси олдида, Москвада 8-сентябр куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларда мухолифат номзодларни иштирок этишга рухсат беришини талаб қилиб норозилик намойишига чақирган эди.
Вазиятни кузатишда давом этамиз. Бизни кузатиб боринг.