Қўшма Штатлар Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияни Ямандаги аҳоли пунктларига ҳаво ҳужумларини тўхтатишга чақирди. Ушбу баёнотни давлат котиби Майкл Помпео тарқатган, дея хабар беради РИА Новости. Помпео, хусийтлар томонидан назорат қилинадиган ҳудудларга ракета ва учувчисиз учоқлар орқали Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари томонидан ҳаво ҳужумларини тўхтатишнинг вақт келганини таъкидлади.
«Мувофиқ равишда, коалиция ҳаво ҳужумлари Яманнинг барча аҳоли пунктларида тўхтатилиши керак», дея баёнот берди Помпео.
АҚШ ташқи ишлар вазири Ямандаги низоларни тўхтатиш ва демилитаризациялашган ҳудуд яратиш учун музокаралар ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Бундай учрашув, унинг фикрича, «учинчи мамлакат»да ўтказилиши керак.
Ямандаги можаро 2014 йилдан бери давом этмоқда. Унда хукумат ва “Ансар Аллоҳ” ҳаракатига мансуб бўлган шиа-хусит исёнчилар иштирок этишмоқда.
Уларнинг қарама-қаршилиги мамлакатдаги кескин гуманитар инқирозга олиб келди. БМТ маълумотларига кўра, мамлакатда қарийб саккиз миллион одам очликда қолиш холтига яқин турибди.