Ироқда яна тўқнашувлар бошланди

0
1729
манба: Reuters

Шиа раҳбарининг тинчлик чақириғига қарамай, 8 ноябрь куни Бағдодда ва мамлакат жанубида Ироқ хавфсизлик кучлари ва ҳукуматга қарши намойишчилар ўртасида янги тўқнашувлар содир бўлди.

Хавфсизлик кучлари жума куни Ироқ пойтахти марказидаги асосий ҳиёбонлардан бирида тўпланган намойишчиларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва гранаталар билан ўқ узишди.

Басра шаҳри жанубида, маҳаллий ҳукумат бош қароргоҳи олдидаги намойишчиларни хавфсизлик кучлари тарқатиб юборди.

Полиция ва тиббиёт ходимлари берган маълумотларга кўра, бу намойишлар тўлқини жорий йилнинг 1 октябрь куни Бағдодда иш ва хизматларнинг етишмаслигига қарши бошланган бўлиб, жанубий вилоятларга тарқалгандан бери 260 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Тартибсизликлар бошлангандан буён хавфсизлик кучлари, асосан, қуролсиз намойишчиларни ўққа тутмоқдалар.

“Энг катта жавобгарлик хавфсизлик кучлари зиммасидадир”,- деди ал-Систани вакили  Оятуллоҳ Али. “Улар тинч аҳолига нисбатан куч ишлатмасликлари керак”.

Ал-Жазира мухбири Муҳаммад Жамжумнинг Бағдоддан берган хабарига кўра, Таҳрир майдонидаги хавфсизлик кучлари томонидан қилинган ҳаракатлар зўравонлик асосида бўлган. Ваҳоланки, намойишчиларни зўрлик билан тинчлантириб бўлмайди.

“Намойишчилар ҳукуматга асосий хизматлар тақдим этилмагунча ва коррупция тугамагунча кўчаларга чиқишни давом эттиришлари ҳақида хабар беришда давом этмоқдалар.”

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг