Исроил ҳарбийлари Қуддусда икки фаластинликни ярадор қилди

0
1493

Исроил кучлари шимоли-шарқий Қуддусда икки фаластинликни ярадор қилди, деб хабар беради Анадолу Ажанси 10 ноябрь куни.

Ҳодиса тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган, фақат жабрланганлар шошилинч касалхонага ётқизилгани маълум, ҳозирги пайтда уларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исроил қуролли кучлари Ғарбий Соҳилнинг босиб олинган ҳудудларида, асосан, тунда мунтазам равишда рейдлар ўтказмоқда. Қуддусда сўнгги уч ой ичида хавфсизлик режими сезиларли даражада ошди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг