Эрон ва Покистон қўшма чегара бозорини яратмоқдалар.

0
1139
Фото:(ru.irna.ir)

Эрон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад Жавод Зариф ва Шоҳ Маҳмуд Қурайший қўшма чегара бозорини яратиш тўғрисида битим имзолади.

Теҳронда икки мамлакат ташқи ишлар вазирларининг музокаралари якунида Эрон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ҳам қатор келишувлар муҳокама қилинди.

Хабар берилишича, Покистон ташқи ишлар вазири сешанба куни уч кунлик расмий ташриф билан Теҳронга келган эди. Вазир Эронлик ҳамкасби билан учрашувдан ташқари мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон парламенти спикери Муҳаммад Багҳер Галифаф билан учрашди.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг