Коронавирус:Покистон ва Ҳиндистонда касалланган ва ўлганлар сони кескин ортмоқда

0
2105
манба: Arab News

Покистонда ўтган бир сутка давомида рекорд даражада – 82 киши коронавирусдан вафот этди ва 4688 кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилди.

220 миллион нафар аҳолига эга Покистонда илк бор февраль ойида коронавирус аниқланганди. Шундан бери касалланиш ҳолатлари доимий равишда кўпайиб келмоқда ва айни пайтда бу мамлакатда CОВИД-19 дан вафот этганлар 1770 тани,касалланганлар 85 264 тани ташкил қилмоқда.Пайшанба кунги ҳолатга кўра,беморларнинг 901 таси оғир аҳволда эканлиги айтилган.Покистонда коронавирусга чалинганлар учун атиги 3000 тагина реанимация ётоқлари мавжуд холос.

Покистонда коронавируснинг кескин тарзда тарқалиши Бош Вазир Имрон Хон карантин чекловларини енгилаштирганидан кейин юзага келди.Ҳукумат аҳолини тавсия этилган ижтимоий ҳимояланиш қоидасига амал қилмаётганликда айблаган.

Покистоннинг қўшниси бўлган Ҳиндистонда 3 июн куни 260 киши коронавирусдан вафот этди ва қурбонларнинг умумий сони 6075 тага етди.Шунингдек,Ҳиндистонда яна 9304 киши вирусни юқтириб олгани маълум бўлди ва бу билан янги касалланиш ҳолатларининг кунлик рекорди янгиланди. Айни пайтда беморларнинг умумий сони 216 919 тани ташкил қилмоқда.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг айтишича, мамлакатда вирус текширувлари сони оширилмоқда .Ўтган бир кунда деярли 140 минг киши тест топширган. Ҳозиргача умумий ҳисобда 14 миллион киши коронавирус текширувидан ўтказилган.

Сўнгги ҳафталарда Ҳиндистонда коронавирус тарқалиши сезиларли даражада ошди. Кўп ҳолларда янги касалланганлар шаҳарларда аниқланмоқда. Маҳараштра штати мамлакатдаги вирус энг кўп тарқалган ҳудуд бўлиб,бу ерда ҳозиргача 74 860 кишида вирус аниқланган ва 2587 киши вафот этган. Ҳиндистоннинг иқтисодий маркази бўлган Мумбай шаҳри ҳам айнан ушбу штатда жойлашган.

Ҳозирда Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда еттинчи ўринда турибди.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг