Саудия Арабистони БМТни «Исроилнинг қўпол қонунбузарликлари»ни тўхтатишга чақирмоқда

0
1793
Манба: AFP

Саудия Арабистони БМТ ва дунё ҳамжамиятини Фаластин халқига нисбатан Исроил томонидан давом этаётган қўпол қонунбузарликларни тўхтатишига чақирди. Бу ҳақида Arab News хабар бермоқда.

Қиролликнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Абдулла Ал-Муаллимий, БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашининг йиғилишида, Араб давлатлари томонидан Араб тинчлиги ташаббуси ва халқаро ҳуқуқий қарорларга асосланган ҳолда, Исроилнинг Фаластин билан кенг қамровли тинчликка эришишга тайёрлиги сабабли давом этаётган можаро учун ҳеч қандай асос йўқлигини айтди.

Ал-Муаллимий Хитой ва бир қатор давлатларнинг исроилликлар томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларида, жумладан Шарқий Қуддусда ва ишғол қилинган Суриянинг Голан тепаликларида фаластин аҳолисининг турмуш шароитларига иқтисодий ва ижтимоий таъсирига бағишланган баёнотини олқишлади.

Шунингдек, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ғарбий Осиё учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясига Исроил ҳокимиятининг Фаластин халқининг яшаш шароитлари тўғрисидаги иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари бўйича ишчи гуруҳи ҳисоботини бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Ҳисоботда Исроил томонидан бир қатор қўпол қонунбузарликлар, жумладан Фаластин ва ишғол қилинган Суриянинг Голан тепаликлари ҳудудида яшовчиларга нисбатан камситиш сиёсати, шунингдек, Фаластинликларнинг иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ҳолатини сусайтирадиган ҳаракати кескин қораланган.

Ал-Муаллимийнинг сўзларига кўра, дунё ҳамжамияти Исроил ҳокимиятни Фаластин халқига қарши давом этаётган жирканч хатти-ҳаракатлардан тўхтатиши керак.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг