Покистон 2022 йилга қадар космосга биринчи космонавтини юборишни режалаштирмоқда

0
1495
Illyustrativ foto

Покистон пайшанба куни 2022 йилга келиб биринчи космонавтини космосга юборишни ният қилганини ва келгуси йилда номзодларни саралашни бошлашини айтди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

АҚШнинг «Аполлон 11» миссияси биринчи одамни Ойга юборганидан 50 йил ўтгач эълон қилинган Покистоннинг фазо дастури алоқа йўлдошларини ривожлантиришга эътибор қаратганини англатади.

«Бу бизнинг тарихимиздаги энг катта космик воқеа бўлади», деди фан ва технология вазири Фавад Хуссейн ўз твиттерида.

Покистоннинг қўшниси ва узоқ вақтдан бери рақиб бўлган Ҳиндистон биринчи космонавтни Совет Иттифоқи миссиясининг бир қисми сифатида 1984 йилда космосга чиққан эди. Душанба куни Ҳиндистон космосга ўз ракетасини учирди ва Ойга хавфсиз тарзда қўнишга ҳаракат қилади. Бу унинг космосдаги энг катта ютуғи.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг