Канадада номаълум касаллик эпидемияси қайд этилди

0
970
Фото:ria.ru

Канаданинг Нью-Брунсвик вилоятида номаълум касаллик эпидемияси аниқланди, деб хабар берди The New York Times нашри.

Нейропатолог Нил Кашманнинг сўзларига кўра, беморларга тез ривожланаётган деманс ва руҳий касалликлар ташхиси қўйилган. Беморларда мия ва ўмуртқа танани бошқариш қобилиятини йўқотиш каби хавфли белгилар кўзатилмоқда.

«Одамлар хавотирда, улар бу экологик жиҳат билан боғлиқми ёки ирсий касалликми? Сифатсиз гўшт ёки балиқ ва бошқа бирон бир нарсадан келдими? Ҳаммамиз аниқ жавоб олишни истаймиз», – деди эпидемиядан зарар кўрган шаҳарлардан бирининг мери Айвон Годин.

Эслатиб ўтамиз, касаллик биринчи марта 2015 йилда пайдо бўлган. Ўша пайтдан бери 48 киши ушбу касалликка чалинган бўлиб, олтитаси ўлим билан тугаган.

Мутахассислар уйқусизлик, хотирани йўқотиш, чарчоқ ва галлюцинация аломатлари юзага келиши ҳақида маълум қилган. Аммо шифокорлар ҳали ҳам аниқ ташхисни аниқлай олмаяпти.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг