Россия пандемияга қарши курашиш учун ЯИМнинг 4,5 фоизини ажратгани маълум бўлди

0
1034
Фото:tass.com

Россия пандемияга қарши курашиш мақсадида ЯИМнинг 4,5 фоизини ажратган. Бу маблағлардан самарали фойдаланилди, деди Россия президенти Владимир Путин ТASS ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган учрашув чоғида.

Президентнинг сўзларига кўра, айрим соҳаларга катта эътибор қаратилмоқда. Шу жумладан ҳукумат кўплаб иш ўринларини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Россияда ишсизлик 4,7 фоиздан салкам 6 фоизгача ўсган бўлса-да, меҳнат бозорини тиклашга бўлган ҳаракат давом этмоқда.

Ҳозирги пайтда Россияда ишсизлик даражаси 5,2 фоизни ташкил қиляпти. Йил охирига қадар бу кўрсаткич 5 фоиздан пастлаши режалаштирилган. Келгуси йилга келиб эса инқирозгача бўлган 4,7 фоиз даражасига қайтилади.

«Пандемия туфайли иқтисодиётда сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Шунга қарамай, Худога шукурки, мамлакат иқтисодиёти учун таназзул глобал даражада эмас», – деди Россия раҳбари.

Б.Худойбердиев

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг