Кам сонли  мигрантлар сабаб  Россия иқтисодиёти қай аҳволда?

0
1217
Фото:www.rosbalt.ru

Россия Федерациясидан «муддати ўтган» визалар билан ташриф буюрган гастарбайтерларни чиқариб юбориш мораторийси тугаб бормоқда. Аммо мамлакат иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ишчи кучига муҳтож.

Россияда қолиш учун рухсатнома муддати тугаган мигрантларни чиқариб юборишга қўйилган мораторий 15 июнь куни тугайди. Уларни қонунийлаштиришга деярли вақт қолмади. Табиий равишда, бундай шароитда ҳақиқий маънодаги ажиотаж бошланади. Гарчи тегишли ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун етарли вақт ажратилган ёки ҳеч бўлмаганда бу муддат етарли даражада узайтирилган эди. Энди кеч қолганларга депортация бўлиш хавф солмоқда.

Пандемия бошланишидан олдин Россия Федерациясида собиқ СССР республикаларидан, асосан Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган 13 миллиондан ортиқ муҳожир бўлган ва улар асосан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва  уй-жой коммунал хизматлари соҳаларида ишлашган.

Бугунга келиб ушбу соҳаларда кадрлар етишмаслиги масаласи юзага келган. Бу пандемия пайтида кўп сонли меҳнатсеварларнинг Россиядан ўз ватанига кетишгани, авваламбор, оилаларига яқинроқ бўлишлари сабабли, чунки Россия Федерацияси билан алоқа муддатсиз тўхтатилган эди.

Шундай тариқа, расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Россиянинг қурилиш соҳасига  бир ярим миллион, қишлоқ хўжалигига эса ярим миллионга яқин мавсумий ишчилар етишмаслик муаммоси ўртага чиқмоқда. Ноқонуний мигрантларни депортация қилиш билан кадрлар етишмаслиги, албатта, кучаяди.

Шубҳасиз, ҳар қандай мамлакатнинг миграцияси ва бошқа қонунларига риоя қилиш керак, аммо уларга нисбатан кескин чораларни қўллашнинг иккинчи салбий томони ҳам мавжуддир. Демак, ушбу вазиятдан чиқиш йўлини ҳийла-найранг даражасидаг8и йўллар билан эмас, балки давлат даражасида йўлини излаш керак бўлади.

Аввалроқ Россия, меҳнат мигрантларини маҳкумлар билан алмаштириш бўйича ташаббусни эълон қилган эди. Аммо бу, албатта, ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал қилмайди.

РИА Новости, Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг фикрини келтириб ўтар экан, унинг фикрига кўра, бу ғоя янги эмаслиги ва у аллақачон, у ёки бу форматда амалга оширилаётгани ҳақида айтилган.

Аммо, Россияда 1 миллионга яқин ишчи кучи етишмаслиги муаммоси мавжуд, 478 мингдан бир оз кўпроқ одам колонияларда сақланмоқда ва улардан фақат 188 минг нафари жазони мажбурий меҳнат билан алмаштириш ҳуқуқига эга. Бир сўз билан айтганда, ноқонуний муҳожирларни чиқариб юбориш мумкин. Аммо катта эҳтимол билан, меҳнат муҳожирлари ўрнини Россия бозорида уларга бўлган талабни қондирадиган даражада тўлдирилиш учун кўп вақт талаб этилади.  Ҳатто ўз ватанидан Россияга парвозлар тикланганда ҳам, турли ҳужжатбозлик билан боғлиқ масалалардан ташқари, мигрантларнинг қайтиб келишига яна нималар тўсқинлик қилмоқда?

Биринчидан, авиачипта нархи кескин ошди ва ўз уйида шундоқ ҳам ишсизлик даражаси юқори бўлиб турган пайтда, мигрантлар учун қиммат чипталарни сотиб олиш имкониятини йўққа чиқаради.

Иккинчидан, мигрантлар пандемиянинг янги тўлқини ва ўз ватанлари билан транспорт алоқаларининг яна узилиб қолишидан қўрқишади.

Учинчидан, вирус тарқалиши оқибатида ноаниқ вазият юзага келиши туфайли иш ўринларини қисқариб кетиши фонида, улар аввал доллар сотиб олиб, уйига жўнатиш учун ишлаб топган Россия рублининг қадрсизланиб кетиши ҳамда Россияда озиқ-овқат ва турар жой нархларининг кескин кўтарилиб кетишидир.

Тўғри, Россия ишчи кучи етишмовчилигини камайтириш учун баъзи чораларни кўрмоқда. Хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш фонди Кузатув кенгаши раҳбари Сергей Степашин яқин келажакда Россиянинг қурилиш майдонларига 300 мингга яқин меҳнат муҳожирлари олиб келиниши ҳақида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, идоралараро ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, бу ишчи гуруҳи, қурилиш объектларига олиб келинган одамлар айнан ўша ерни ўзида меҳнат қилиши юзасидан у қарор қабул қилади. Бошқа алоқалар ҳам амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Хусусан, Россия темир йўллари билан Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида келишув имзоланиб, унга биноан ўзбекистонлик мутахассислар Россияда темир йўл инфратузилмаси объектларини қуришга жалб қилинади.

Аммо бу қадамларнинг барчаси Россиядаги мигрантларнинг ишчи кучи талаб қилинадиган саноат тармоқларининг эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун ҳам, Россия Федерациясига келиб, ўз пулларни уйига жўнатаётган республикалар иқтисодиёти эҳтиёжни қондириш учун ҳам булар ҳудди денгиздан бир томчидай гап.

Меҳнат мигрантлари орқали тушадиган маблағлар деярли барча Марказий Осиё давлатлари бюджетининг асосий даромад моддаларидан бири ҳисобланади.

Дарҳақиқат, Марказий Осиё республикаларида пандемия пайтида ҳам иқтисодиётнинг ҳалокатли қулаши бўлмади – улар Россияда қолганлар ҳисобига қандайдир тарзда омон қолишди.

Масалан, Қирғизистон ЯИМ таркибида жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари 23% ни ташкил қилади. 2020 йилдаги пандемия туфайли трансфертлар миқдори 2019 йилга нисбатан атиги 1,3 фоизга кайди.

Аммо жорий биринчи чоракда республикага сўнгги олти йил ичида рекорд миқдор – 543 миллион доллар (бу уч ойга тўғри келади) ўтказилди, шундан 90% Россиядан жўнатилган.

Тожикистонда ўтган йили пул ўтказмалари ҳажми анчага пасайган, яъни, 20 фоизга ва мамлакатда инфляция даражаси расмий маълумотларга кўра деярли 10 фоизга етган.

Яъни, Россиядан молиявий «инъекция»нинг етишмаслиги ўзида жуда оғриқли ҳис эттирди. Айниқса, бу мамлакатда ишсизлик тушкунликка даражасига тушиб кетди.  Эҳтимол, вазият ҳозирда яхшиланаётгандир, аммо ҳали сўнгги маълумотлар йўқ.

Ўзбекистонга келсак, гарчи Россиядан пул ўтказмалари ўтган йили 6,4 фоизга камайган бўлса-да, шунга қарамай, Ўзбекистон учун жуда таъсирчан суммани – 4,344 миллиард долларни ташкил этди.

Хуллас, пандемия шароитига қарамай, Россиянинг миграцион «донорлиги», Марказий Осиё республикаларининг омон қолишларига ёрдам берди. Шунга қарамай, таъкидлаб ўтиш керакки, Россия Федерациясига арзон ишчи кучининг катта оқими  Қозоғистондан келмади. Туркманистон эса умуман одам чиқолмайдиган қилиб тамғалаб, ёпиб ташланган.

Россия меҳнат бозорини расмий равишда кириб келадиганлар билан тўлдириш ҳали ҳам қийин бўлиб турган шароитда, ноқонуний муҳожирларни депортация қилишга мораторийни бекор қилиш масаласига қайтсак.

Ғарб мутахассисларининг фикрига кўра, меҳнат муҳожирларининг етишмаслиги Россияни нафақат ҳозирги вақтда, балки камида ўн йиллик истиқбол учун ЯИМ ўсишининг пасайиши билан таҳдид қилмоқда.

Бу эса, биринчи навбатда оддий мантиқий фикрни келтириб чиқаради, яъни: бошқа мамлакатлардан келадиган қонунларга итоаткор меҳнаткашлар учун энг жозибали иш ўринлари ва ижтимоий муҳит яратилиши керак. Бу эса ҳозирги ЕОИИга кирувчи давлатлардан келадиган меҳнат муҳожирлари учун ўзларидагига нисбатан озми-кўпми қулайлик яратиш ҳисобланади.

Гарчи Тожикистон ва Ўзбекистон бу иттифоқ таркибига кирмасада, Россия ҳудудлари бўйлаб бу икки мамлакат фуқаролари маҳаллий аҳоли эътиборсиз қолдирадиган иш жойларини тўлдириб келишади.

Ҳозирда 1,6 миллионга яқин ўзбекистонлик чет элларда, яъни бу, республиканинг иқтисодий фаол аҳолисининг 20 фоизи четда меҳнат қилмоқда дегани. Уларнинг 1,1 миллионга яқини Россия Федерациясига ишлаш учун кетмоқда.

Албатта, муҳожирлар бекорга ишламайдилар, аммо қийин иш ва яшаш шароитларида меҳнат қиладилар.  Ва, албатта, «қўлни қўл ювади» деганларида, ҳозирда Марказий Осиё республикаларининг маълум бир қисми ЯИМ ўсишини фақат меҳнат муҳожирлари таъминлаши мумкин (бу биринчи навбатда Тожикистонга тегишли), қолган қисмига эса тегишли масалада сезиларли ёрдам берилиши мумкин, қашшоқлик ва ишсизликни камайтиришда.

Энди оҳирги сўзни айтиш Россия ҳукуматига қолмоқда – ахир фақатгина улар қонунчилик йўли билан, амалда мамлакат иқтисодиёти талаб қилаётган миқдордаги меҳнат муҳожирларини қайтаришдек ўта долзарб масалани ечишлари мумкин.

Ирина Джорбенадзе

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг