Туркиянинг Суриядаги операцияси Европанинг асл «юзини» фош қилди

0
2046
Фото: Al Jazeera

Европа кучлари Туркияни Сурияда олиб бораётган амалиётлари сабабли айбламоқда, аммо шунча пайт давомида айни шу Европа давлатлари Саудиянинг Ямандаги жиноятларига кўз юмган эди.

Маълумки, жорий йилнинг 9 октябрь куни Туркия Сурия шимоли-шарқида ҳарбий операция бошлади. Бундан мақсад чегара ҳудудидан террористик унсурларни Фрот дарёсининг шарқигача суриб чиқариш ва 3,6 миллион сурияликни жойлаштириш учун 30 км кенгликдаги «хавфсиз зона» яратишдир.

Расмий Анқара нишонга олинаётган Курд халқ мудофаа отрядлари (YPG)ни кўп йиллар давомида Туркия давлатига қарши мухторият учун қуролли кураш олиб борган Курдистон Ишчи Партиясининг давомчилари сифатида кўрмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Ғарблик ҳамкорларига аввал бошданоқ ҳар қандай вазиятда ҳам YPG’ни шимоли-шарқий сурия ҳудудида узоқ муддатга қолишига имкон бермаслигидан огоҳлантирган эди. Ва охир-оқибатда Анқара учун YPG’га қарши ҳарбий амалиётлар ҳаётий заруриятга айланди.

Бунинг натижасида Европа Иттифоқи нафақат бу амалиётларни қоралади, балки Туркияга қарши БМТ хавфсизлик кенгаши баёноти қабул қилинишга ҳаракат қилди. Аммо бу ҳаракатлар Россия ва АҚШнинг оппозицияси туфайли амалга ошмай қолди.

Туркиянинг “бутун минтақада тинчлик ва барқарорликка таҳдид солаётганликда” айблаб, унга нисбатан санкциялар жорий қилиш ниятидаги Европа Ямандаги 10 минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлаётган урушга жавобгар бўлган Саудияга нисбатан ҳеч қандай эътироз бидирмаяпти ва қурол-яроғ савдосини давом эттиряпти.

Европанинг 2008 йилда қурол-яроғ экспорти сиёсатига кўра, аъзо давлатлар халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи ва инсон ҳуқуқлари каби критерияларга кўра импорт қилувчи давлатни баҳолайдилар. БМТ экспертлари Саудия Арабистонини Яманда инсон ҳуқуқларини бузган деб топган экан, демакки Европа қиролликка қурол экспортини тўхтатиши керак эди. Аммо, бу каби таъқиқлар амалга оширилмади.

Эслатиб ўтиш жоизки, Саудия Геманиянинг қурол-яроғ саноатининг иккинчи энг йирик импортёри ҳисобланади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг