Қозоғистонда нима бўлаяпти?

0
1863

Кеча қўшниларимизда муҳим сиёсий воқелик юз берди. Қозоғистон тарихида биринчи марта президент Нурсултон Назарбоев бош вазир, ҳукумат аъзолари, шунингдек, вилоятлар ҳокимларини эгаллаб турган лавозимларидан четлаштирди.

Хўш, бунга асосий сабаб нимада? Айрим фикрларимиз билан ўртоқлашсак:

Биринчидан, Элбоши ҳозирги иқтисодий-ижтимой ҳолатдан умуман қониқмаяпти. Хусусан, кечаги мурожаатида ҳукуматнинг иш фаолияти кескин танқид остига олинди. Истеъфони охирги вақтларда юз бераётган иқтисодий турғунлик, ишсизлик, инфляция натижасида аҳоли ўртасида кучайиб бораётган норозилик кайфиятини юмшатишга қаратилган қадам сифатида баҳолаш мумкин. Шу билан барча айб ҳукуматга юклатилмоқда. Русча таъбир билан айтганда “Царь хороший, бояре плохие”.

Иккинчидан, Назарбаевнинг сиёсий майдонда жадал “ўйинлар” олиб бораётганлиги. Сўнгги бир-икки йилда Қозоғистонда президент алмашиши мумкинлиги тўғрисида кўпаяётган гап сўзлар бунинг исботи сифатида кўрилмоқда. Ёши ва саломатлигини назарда тутган ҳолда давлат раҳбари раҳматли Ельцин тутган йўлдан бориши мумкин. Яъни яқин келажакда навбатдан ташқари сайловларни ўтказиб янги президент давлат тепасига олиб келинади. Унгача сиёсий майдонда янги вакилларни қўйиб, кучлар мувозанатини таъминлаш зарур. Шу билан бир қаторда, Назарбаев конституцияга кўра, президентликлан кетганидан сўнг умрбод Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида жуда катта сиёсий имкониятларини сақлаб қолиб, янги президентнинг ишга киришишига кўмаклашади ҳамда ўзи ва оиласининг хавфсизлигини таъминлайди.

Учинчидан, маълум маънода, бунга Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда, деган тахминларни ҳам илгари суриш мумкин. Чунки охирги вақтларда минтақада янги куч пайдо бўлиши ва Марказий Осиё деганда дунё хабарларининг диққат марказида Ўзбекистон тураётганлиги қўшниларда ўзига хос “рашк” келтириб чиқариши табиий ҳол. Буни Назарбоевнинг янги ҳукуматга қўяётган талабларидан ҳам илғаб олса бўлади. Хусусан, ташқи сиёсатда асосий эътибор эндиликда иқтисодиёт ва инвестиция, давлат ҳокимият органларининг халқ билан мулоқотини янада кучайтириш, ижтимоий муҳтож қатламга давлат эътиборини кучайтиришга алоҳида урғу берилаяпти.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг