Москвада ноилож қолган ўзбек Буюк Британия элчихонасига бостириб кирмоқчи бўлди

0
935
Фото:yandex.ru

Москвада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Буюк Британиянинг Россия Федерациясидаги элчихонаси ҳудудига кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишган. Бу ҳақда РЕН ТВ нашри хабар бермоқда.

Полиция келгунча муҳожирни ушлаб турган идора биносининг хавфсизлик ходимига кўра, муҳожир паспортини панжара устига ташлаб, бақириб йиғлаган.

Москвада на турар жойи, на иши йўқ бўлган Ўзбекистон фуқароси узоқ вақт давомида муҳожир эканлиги ҳақидаги ҳужжатни ололмаган.

У кўп марта барча тегишли органларга мурожаат қилган, аммо натижа бермаган, шундан сўнг ўзини шу тарзда эълон қилишга ва ёрдам сўрашга мажбур бўлган.

Ҳибсга олинган фуқаро қўшимча тергов учун ички ишлар бўлимига олиб кетилганлиги айтилмоқда.

Умид қиламиз, Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москвадаги тегишли идораларга боғланиб, юртдошимизга ёрдам беради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг