Россия Афғонистонга қўшни иттифоқчиларига арзон нархда қурол сотмоқчи

0
811
Фото:yandex.ru

Россия Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларга Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш учун имтиёзли нархларда қурол ва техника етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда РФ Бош вазири ўринбосари Юрий Борисов “Армия-2021” форумида маълум қилди.

“Биз жанубий чегараларимизни мустаҳкамлаш учун барча чорани кўрамиз. Жумладан сиз айтганларини ҳам”, деган у журналистнинг тегишли саволига жавобан.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев КХШТнинг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.

Навбатдан ташқари сессиядан кейин КХШТ бош котиби Станислав Зась Ўзбекистон ташкилотга қайтадими, деган саволга жавоб берди.

«Ўзбекистон Президентининг барчамиз учун жуда муҳим мавзудаги сессияда иштирок этганини мамнуният билан қарши оламиз. Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрмиз. Бундай ҳамкорлик амалга ошириляпти.

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари биргаликдаги машғулотда қатнашяпти. Аммо мамлакатнинг ташкилотимизга қайтишига келсак, бу аввало ўзбек халқи ва мамлакат раҳбариятининг хоҳишига боғлиқ», деган Васильевич

КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат.

Бироқ, КХШТ ягона ҳарбий-сиёсий бирлашма сифатида ҳеч қачон ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаган. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг