Шимолий Корея расмий Сеулдан қасос олишни ваъда қилмоқда

0
1963
manba: KNS AFP

Шимолий Корея душанба куни Жанубий Кореядан қасос олиш мақсадида мамлакат бўйлаб махсус варақалар тарқатишни бошлаб юборди.

Мазкур амалиёт давлат оммавий ахборот воситаларида берилган хабарда, расмий Сеул чегара бўйлаб Шимолий Кореяга қарши варақалар тарқатилганлигига жавобан амалга оширилгани айтилмоқда. Ўшанда Шимол томони мазкур кампанияга жавоб қайтаришга ваъда берганди.

Жанубий Корея томони Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни инсон ҳуқуқларини бузилиш ва ядровий амбициялари учун танқид қилган варақаларни чегара вилоятларига тарқатганлар. Хабарлар одатда шарларга бириктирилади ёки идишларга жойлаб, оқизиб юборилади.

Энди эса Шимолий Корея Сеул ва Вашингтонга қарши қаратилган қатор провокациялар ўтказмоқда.

«Душманга қарши энг катта компанияни бошлаш учун тайёргарлик деярли якунланди», дейилади Корея марказий ахборот агентлиги хабарида.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг