Канада ва Франция сунъий интелект (СИ) хавфи бўйича экспертлар гуруҳини тузадилар

0
1471

1988 йилда АҚШ бошчилигидаги бир неча давлатлар ҳукуматлараро иқлим ўзгариши бўйича экспертлар гуруҳини шакллантирган эдилар.

Мана 30 йилдан сўнг, Франция и Канада ҳукумати сунъий онг – интеллект оммалашуви туфайли келиб чиқувчи глобал оқибатларни ўрганиш учун мазкур командага ўхшаш гуруҳ яратишини эълон қилдилар.

Wiredнинг хабар қилишича, бу қарор ҳақида Канада бош вазири Жастин Трюдонинг Франция рақамли иқтисодиёт давлат котиби Мунир Махжуби билан бўлиб ўтган учрашувида бу хақда баёнот беришган.

Тадбир “Катта еттилик” ка аъзо мамлакатларнинг СИ масалалалари бўйича конференция доирасида ўтказилди. Икки сиёсатчи ҳам гуруҳга бошқа мамлакатлар ҳам қўшилишига умид билдиришди.

Бу СИ дан этикага зид равишда фойдаланишни бартараф этиш ва автоматлаштириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий таназзул хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Канада ва Франция вакиллари биринчи бор сунъий онг бўйича халқаро гуруҳ тузилишига июнь ойидаёқ қизиқиш билдирган эдилар. Ўшандан буён бу ташаббус тафсилотлар билан бойиб бориб, ўз номига эга бўлди.

Қисман маълум бўлдики, у ҳам иқлим ўзгариши бўйича Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳига ўхшаш бўлиши маълум қилинди, фақат иқлимшунослар ўрнига СИ ва ижтимоий фанлар экспертлари гуруҳга аъзо бўладилар.

Гуруҳнинг асосий мақсади СИ соҳасидаги сиёсатни тартибга солишга йўналтирилган ҳисоботларни мунтазам ёзиб боришдир.

Экспертларни яна сунъий онг тизимининг ишлаши учун маълумотлар йиғиш, унинг инсон ҳуқуқларига таъсири ва технологиянинг ҳарбий мақсадда қўлланиши ҳам қизиқтиради.

Гуруҳ иқлим борасида ишлаётган экспертлар каби аниқ тавсиялар ишлаб чиқиши ҳам мумкин.

Мунир Махжубининг таъкидлашича, СИ соҳасида ишловчи кўпгина компаниялар ҳукуматлараро гуруҳнинг шакллантирилишини яхши қабул қилмасликлари мумкин. Бундан ташқари Вазир, бундай ташкилотнинг пайдо бўлиши улар учун ҳам фойдали бўлади, дейди.

Экспертлар фикрига таяниб, тадбиркорлар барқарор муҳит яратиб, аҳолининг норозилигига сабаб бўлмасликка эришадилар.
СИ ривожланиши муаммоларидан бири – IT-гигантларнинг барча мутахассисларни ўз қўлида ушлаб туриш одатидир.

Аммо янги изланиш шуни кўрсатдики, йирик корпорацияларда сунъий онг устида атиги 10% экспертлар ишлайди. Шунга қарамай, келажакда Apple ва Microsoft мазкур бозорда монополиячиларга айланиши мумкин.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг