Олтин нархи бир ойлик чўққига чиқди, короанвирус сабаб олтин захираларига бўлган талаб ошмоқда

0
1718
manba: Nasdaq

Душанба куни олтин нархи сўнгги бир ой ичида энг юқори даражага кўтарилди, чунки сармоядорлар коронавирус билан ҳолатлар сони кўпайгани сари ўз пулларини барқарор металл кўринишида сақлашни афзал кўрмоқдалар. Бутун дунё глобал иқтисодиётнинг тикланиши кечикишидан хавотир олмоқда.

«Маблағни олтин кўринишида сақлаш бозорни нисбатан барқарор шаклда ушлаб туришга ёрдам беради. Умуман, инфекция билан боғлиқ хавотирлар сабаб иқтисодга сезиларли босим бўлмоқда”, деди CМC Маркец бош стратеги Майкл МакКарти.

«Бозор ўсиш истиқболлари нуқтаи назардан валютани олтин кўринишида сақлашни қўллаб-қувватлайди».

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти якшанба куни коронавирус билан касалланиш ҳолатлари рекорд даражада кўпайганлигини маълум қилди. 24 соат ичида бу кўрсаткич 183,020 га ошган.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг