Туркия ҳукумати 3 йил муқаддам давлат тўнтариши содир этилишида алоқадор деб гумон қилинган 176 нафар ҳарбийни ҳибсга олишни буюрди. Бу ҳақида сешанба куни Истанбул прокуратураси эълон қилди дея хабар беради Arab News.
Хабар қилинишича, ҳибсга олинганларнинг орасида полковник, икки подполковник, беш нафар мутахассис, етти нафар қўмондон ва 100 нафар армия қўмондони ҳамда ҳаво кучлари ва денгиз флоти ҳарбийлари бўлган.
Анқарага кўра, 2016 йил 15 июлда америкапараст мусулмон диний раҳнамоси Фатҳуллоҳ Гулен мавжуд тузумга қарши қўзғалон кўтарган. Бироқ унинг ўзи барча айбловларни инкор этган.
Дарҳақиқат, уч йил мобайнида давлат тўнтариши уринишида 77 мингдан зиёд одам ҳал қилувчи суд жараёнида иши қайта кўриб чиқилиши шарти билан қамоққа олинди ва 150 мингга яқин давлат хизматчилари, ҳарбийлар ва бошқалар ишдан четлатилди.
Туркиянинг Ғарбдаги иттифоқчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари Президент Ражап Тоййиб Эрдўғаннинг мухолифатни йўқ қилиш учун шафқатсиз тўнтаришни қўллаганликда айбладилар.
Анқара Туркиянинг хавфсизлигига таҳдид соладиган Гуленнинг тармоғига батамом барҳам бермоқда.