“Эхо Москвы” радиосидаги “Особое мнение” кўрсатувида журналист Максим Шевченко ўзининг алоҳида фикрини тақдим этди. Эфирни Ольга Бичкова олиб борди.
Ушбу кўрсатувдаги суҳбатда қуйидаги мавзулар юзасидан М.Шевченконинг далилларга асосланган фикрлари келтириб ўтилади:
Видеодаги вақти: (02:32) – Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можаро ҳақида: ўзаро таҳдидлар, ҳарбий тўқнашувлар, қурбонлар. Нима учун қарама-қаршилик кескин тус олди?
Видеодаги вақти: (08:14) – Бу уруш илгари маълум бўлган гибрид урушлардан нимаси билан фарқ қилади? АЭС га қарата таҳдиди нимани англатади?
Видеодаги вақти: (11:55) – Айя- София қандай қилиб масжидга айланди? Христиан мозаикаларини нима кутмоқда?
Видеодаги вақти: (19:30) – узайтирилган овоз бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳақида
Видеодаги вақти: (22:35) – нима учун Хабаровск «махсус минтақа»? Нима учун Фургалалар оиласини Хабаровск ўлкаси аҳолиси ҳурмат қилишади?
Видеодаги вақти: (29:24) – Сергей Фургалнинг оиласи ва Узоқ Шарқда туғилган одамларнинг табиати ҳақида
Видеодаги вақти: (31:35) – Россия ҳокимиятининг ўзларига номақбул ҳокимларни «олиб ташлаш» амалиёти ҳақида. Нима учун улар Сергей Фургални таъқиб қилмоқдалар? Бу иш нима билан тугайди?
P.S. Юқоридаги мавзулар ва саволлар билан боғлиқ суҳбат рус тилида ўтказилиб, ҳажми катталиги ва уни таржима қилиш кўпроқ вақт талаб этилиши, кўтарилган масалалар муҳим ва тезкорлик талаб этгалиги боис, рус тилини тушунадиганлар эътиборига ҳавол этмоқдамиз. Агарда мавзу ва саволлар рус тилини тушунмайдиганларни ҳам қизиқтирса, ушбу суҳбатни таржима қилишимиз мумкин бўлади. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ўз истакларингизни қолдиришингиз кифоя қилади.