“Зудлик билан қайт, ундай қилмасанг қамаласан”: Россия Навальнийга ультиматум қўйди

0
1717
Фото: REUTERS/Shamil Zhumatov

29 декабрь душанба куни Россиянинг қамоқхона хизмати ҳукуматнинг асосий танқидчиси Алексей Навальнийга ультиматум қўйди: «Германиядан зудлик билан учиб келинг ва бу ҳақда сешанба куни эрта тонгда Москвадаги офисда хабар беринг. Агар сиз ушбу муддатдан кейин қайтиб келсангиз, қамоққа олинасиз».

Рус ҳукуматининг ашаддий мухолифи бўлган Навальний август ойида заҳарланган ва даволаниш учун Германияга олиб кетилганди. Германия ва бир неча ғарб мамлакатлари Навальнийннинг «Новичок» деб номланган модда билан заҳарланганини таъкидлашган. Аммо, рус ҳукумати бунга ҳеч қандай асос йўқлини айтиб, Навальнийнинг заҳарланганини рад этиб келмоқда.

Душанба куни Федерал қамоқхона хизмати Навальнийни 2014 йилда ҳукм қилинган ва вақтинчалик тўхтатиб қўйилган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ шартларини бузганликда ва Россиянинг жиноий назорати идорасидан қочганликда айблади. Қамоқхона хизматининг айтишича, Навальний 20 сентябрь куни Берлиндаги касалхонадан чиқарилган ва ундаги касаллик аломатларининг барчаси 12 октябрга қадар йўқолган.

«Шунинг учун маҳкум суд томонидан унга юклатилган барча мажбуриятларни бажармаяпти ва Жиноят инспекцияси назоратидан қочмоқда» дейилади ультиматумда.

Айни пайтда Навальний ўғирлик иши бўйича тўхтатилган уч ярим йиллик қамоқ жазосининг синов муддатини ўтамоқда. Ушбу муддат 30 декабрда тугайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг