Оxfam: Коронавирус ярим миллиард одамни қашшоққа айлантириши мумкин

0
1813
Фото: REUTERS

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий пасайиш Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, дея хабар берди халқаро хайрия ташкилоти Оxfam ўзининг ҳисоботида.

19 та мустақил хайрия ташкилотлари уюшмаси бўлган Оxfam CОVID-19 туфайли етказилган зарар дунё бўйлаб ярим миллиард одамни қашшоқликка олиб келиши мумкинлигини айтди.

Мазкур хайрия жамғармаси дунё етакчиларини фалокатнинг олдини олиш учун Халқаро Валюта Жамғармаси ва G20 давлатлари молия вазирларининг учрашувидан олдин иқтисодий ёрдамни шакллантиришга чақирди.

Лондоннинг King’s коллежи ва Австралия миллий университети томонидан олиб борилган Оxfam тадқиқотига кўра, CОVID-19 туфайли юзага келган иқтисодий турғунлик одамлар даромадининг 20 фоизга пасайишига олиб келади. Бу холатда дунё бўйлаб 548 миллион киши кунлик ҳаражатлари учун беш ярим доллардан камроқ пулга эга бўлади. Жаҳон банки кунлик даромади беш ярим доллардан кам бўлган одамларни қашшоқлик даражасида, дея баҳолаган.

«Вирус инқирози 2008 йилдаги жаҳон иқтисодий инқирозига қараганда хавфлироқдир.Ҳисоб-китобларга кўра, глобал қашшоқлик 1990 йилдан бери биринчи марта ошиши мумкин» дейилади Оxfam хисоботида.

Франция, Буюк Британия ва АҚШ сингари кўплаб бой давлатлар ўз ҳудудларида тадбиркорлик фаолияти тўхтаб қолмаслиги ва одамларга иқтисодий ёрдам бериш учун катта миқдорда маблағ ажратишди. Аммо, ривожланаётган мамлакатларнинг заиф молиявий тизимлари ҳозирги иқтисодий турғунлик сабаб келиб чиққан талабларни қондиришда қийинчиликка дуч келишларининг хавфи мавжуд.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг