CGTN: Олимлар бир-биридан мутлоқ фарқланувчи уч хил турдаги COVID-19 дунё бўйлаб тарқалаётганини аниқладилар

0
2959
Очиқ манбалардан олинган фото

Коронавирус бутун дунё бўйлаб тарқалиб бориши давомида мутацияга учраган. Ҳозирги вақтга келиб дунёда учта турдаги COVID-19 мавжуд.

Янги турдаги коронавируснинг «генетик тарихи»ни таҳлил қилиб ўрганишган Кембриж тадқиқотчилари шундай хулосага келишган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Олимлар жамоаси 2019 йил 24 декабрдан 2020 йил 4 мартгача бўлган даври ичидаги, бутун дунё бўйлаб танлаб олинган 160 та тўлиқ вирус генларини таҳлил қилишди. Тадқиқотчилар COVID-19 нинг учта турли «вариантларини» аниқладилар ва уларга А, В ва C белгиларини қўйишди.

Штаммларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, кўршапалаклардан калтакесаклар орқали одамларга юққан дастлабки- А вирус, – Хитойда энг кенг тарқалган вирус эмас. Бундай турларнинг жузъий ўзгариши одатда АҚШ ва Австралияда учрайди. А туридагиси кўринишидан, В туридаги билан мутацияга учраганга ўхшайди.

Вирус генотипларини ўрганиш натижасига кўра, Хитойда эпидемияни тарқалишига В тури сабабчи бўлган. Ушбу вариант асосан Осиё учун хосдир, у бошқа мутацияларсиз минтақадан ташқарига чиқмади. Вируснинг C тури, В туридаги «шўъба штаммлар», ҳозирда Хитойдан ташқарида пайдо бўлган ва асосан Европада яшовчиларда учрайди.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, Буюк Британиядаги коронавирус эпидемияси, катта эҳтимол билан, Хитойдан эмас, балки Сингапур, Корея Республикаси ёки Гонконгдан келган бўлиши мумкин.

Олимларнинг фикрига кўра, расман SARS-CoV-2 деб номланган вирус ҳар хил популяцияларда иммун тизимининг барқарорлигини йўқотиш учун мутацияга учрайди.

Тадқиқот ғайри оддий бир вазиятни аниқлади, оригинал А штамми АҚШнинг Ғарбий соҳили бўйлаб тарқалди, аммо у Хитойда энг кенг тарқалган В штамми эмас эди. Олимлар коронавирус мутацияда давом этаётганини таъкидламоқдалар.

Тадқиқот натижалари келажакда касаллик тарқалиш эпицентрларини башорат қилишга ёрдам беради.

Рисунок 1.
Phylogenetic network of 160 SARS-CoV-2 genomes. Node A is the root cluster obtained with the bat (R. affinis) coronavirus isolate BatCoVRaTG13 from Yunnan Province. Circle areas are proportional to the number of taxa, and each notch on the links represents a mutated nucleotide position. The sequence range under consideration is 56 to 29,797, with nucleotide position (np) numbering according to the Wuhan 1 reference sequence (8). The median-joining network algorithm (2) and the Steiner algorithm (9) were used, both implemented in the software package Network5011CS (https://www.fluxus-engineering.com/), with the parameter epsilon set to zero, generating this network containing 288 most-parsimonious trees of length 229 mutations. The reticulations are mainly caused by recurrent mutations at np11083. The 161 taxa (160 human viruses and one bat virus) yield 101 distinct genomic sequences. The phylogenetic diagram is available for detailed scrutiny in A0 poster format (SI Appendix, Fig. S5) and in the free Network download files.

Мазкур мақола “АҚШ Миллий фанлар академияси Ишланмалари” журналида эълон қилинган (PNAS)

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг