Россияни тарк этган немис фирмаларининг иши қандай кетмоқда? Прогноз ва рақамлар

0
599
Фото: www.dw.com

Daimler Truck КАМАЗ билан алоқаларини узди, Adidas, Puma, Hugo Boss Россияга кийим етказиб беришни тўхтатди. Йирик  компаниялар молиявий ҳисоботларни эълон қилишди.

Кўпгина йирик немис компаниялари Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳаракатларини бошланганидан сўнг дарҳол – февраль охири ёки март ойининг бошларида Россиядаги бизнесларини тўхтатдилар ва рус бозорини бутунлай тарк этишди. Улар орасида автомобиль қурувчилар Mercedes-Benz ва Daimler Truck, Volkswagen ва BMW, мода ишлаб чиқарувчи Hugo Boss, таниқли спорт кийимлари ва пойабзаллари Adidas ва Puma брендлари, Siemens технология концерни ҳам бор. Россия бозорини тарк этгандан кейин бу компаниялар ўзларини қандай ҳис қилишмоқда?

Бу саволга жавобни ушбу акциядорлик жамиятларининг 2 чорак учун июль ойининг охиридан эълон қилинган молиявий ҳисоботларидан батафсил билиб олишингиз мумкин. Бошқача қилиб айтганда, улар Россия бозорини тарк этгандан кейин уларнинг даромадлари камайганми ёки аксинча. Компанияларнинг берган молиявий ҳисоботлари билан буни таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

Daimler Truck: даромад ва фойданинг юқорига қараб ўсиши

Келинг, автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бошлаймиз. Daimler Truck, юк машиналари ва автобуслар бозорида жаҳон етакчиси, 28 февраль куни биринчилардан бўлиб, Россия армияси учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи КАМАЗ билан ҳамкорликни бутунлай тўхтатди. Шу билан бирга, немис концерни Набережне Челнида қолдирилган 220 миллион еврога тенг қўшма корхона ва активларни ҳисобдан чиқаришини маълум қилди.

10 августа 2022 компания Daimler Truck представила в США новую модель грузовика для дальних перевозок Western Star 57X

Тўғри бу катта йўқотишга ўхшаши мумкин. Бироқ, иккинчи чорак ҳисоботида, ўз акциядорлари ва жамоатчиликни гуруҳнинг глобал даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошиб, 12,1 миллиард еврони, соф фойда эса 56 фоизга ошгани ҳақида маълум қилди. Бу уч ойга – 946 миллион еврони ташкил этди.

Даромаднинг юқори бўлишига юк машиналари нархининг баландлиги, сотувларнинг 4% га ўсиши, хизмат кўрсатиш бизнеси ва қулай валюта эффектлари (паст EUR/USD) сабаб бўлди. Daimler Truck АҚШ ва Осиё бозорларининг кучли иштирокчидир. Энди концерн раҳбарияти 2022 йил охиригача умумий даромад 48 дан 50 миллиард еврогача ўсишини тахмин қилмоқда.

Mercedes-Benz: Савдо кўрсаткичи пастлади, бироқ молиявий кўтарилишни давом этмоқда

Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кўп ўтмай, Mercedes-Benz Group ўз автомобилларини Россия Федерациясига етказиб беришни ҳам, 2019 йилда Москва вилоятидаги Эсипово саноат паркида очилган Мерседес йиғиш заводи ишини ҳам тўхтатди.

Приборная панель нового электромобиля класса люкс Mercedes EQS

Сўнгги ҳисоботига кўра, 2-чоракда глобал савдолар тахминан 7 фоизга камайиб, 487 100 енгил автомобилни ташкил қилди. Гуруҳ даромади эса 7 фоизга ошиб, 36,4 миллиард еврони ташкил қилса, фойда 2 фоизга ўсган.

Улар сотув кам, лекин даромад ўсишини, Mercedes-Benz яримўтказгичларнинг кескин танқислиги шароитида (бу бутун жаҳон автомобиль саноати учун муаммо) ишлаб чиқаришни қисқартиришга мажбур бўлди ва мавжуд микрочипларни биринчи навбатда энг қиммат моделларга айлантириши, сабаб қилиб кўрсатилди.

Mercedes-Benz Group раҳбарияти чорак якунларини жуда муваффақиятли деб ҳисоблаб, бутун жорий йил учун прогнозини ошириш кераклигини таъкидлади. Энди бу даромаднинг ўтган йилги кўрсаткичдан «озгина» эмас, «сезиларли» ошиб кетиши мумкинлигини англатади.

Volkswagen ва BMW: Хитойдаги блокировкалар туфайли муаммолар

Шунга ўхшаш натижаларни – сотувларнинг пасайиши билан даромаднинг ўсишини Германиянинг Volkswagen ва BMW автомобиль ишлаб чиқарувчиларида ҳам кузатиш мумкин. Улар Mercedes- Benz’га ўхшаб чипларни асосан қиммат моделларда ишлаб чиқариб, юқори нархларда сотишган.

Volkswagenнинг даромади ўтган йилнинг 2-чорагига нисбатан 3,3 фоизга ошиб, 69,5 миллиард еврони ташкил қилди, гарчи Россияда Калугадаги завод ва Нижний Новгороддаги йиғиш заводи ишламай қолган бўлса ҳам, BMW да, Калининградда йиғиш тўхтатилганига қарамай, айланма ҳатто 21,6 фоизга ўсиб, 34,8 миллиард еврога етди.

Реклама народного электромобиля Volkswagen ID.3 в Шанхае

Шу билан бирга, енгил автомобиллар сотуви VW учун 22,4 фоизга камайиб, қарийб 1 977 000 донага, Бавария автомобиль ишлаб чиқарувчиси учун эса 19,8 фоизга камайиб, 563 187 донага етди. Шунга қарамай, BMW премиум сегментда Ауди ва Мерседесни ҳам ортда қолдириб, жаҳон етакчилигини сақлаб қолишда давом этмоқда.

Hugo Boss: компания тарихидаги энг яхши чорак

Энди Россияда ўз фаолиятини тўхтатган немис фирмаларининг яна бир катта гуруҳига ўтамиз. Мода кийимларини ишлаб чиқарувчи Hugo Boss март ойи бошида Россияда йигирмадан ортиқ бренд дўконларини ёпди ва онлайн савдони тўхтатди. Кўп ўтмай, 3 августдаги матбуот баёнотига кўра, айниқса Европа ва Америкада «даромад ва фойда ўсишининг сезиларли тезлашишига» эришилгани маълум қилинди.

Новая мужская коллекция немецкого производителя модной одежды Hugo Boss

Унда 2022 йилнинг апрелидан июнигача бўлган давр “Hugo Boss тарихидаги энг кучли 2-чорак” бўлди. Даромади 40 фоизга ошиб, 878 миллион еврога етганлиги ва операцион фойда (EBIT) икки баробардан ошиб, 100 миллион еврога етгани таъкидланган. Бу “компанияга Россиядаги дўконлар тармоғи билан боғлиқ 15 миллион евродан ортиқ ҳисобдан чиқаришни қоплаш имконини берди”, дейилади компания баёнотида.

Puma’да рекорд, Adidas эса Хитой бозорида муаммоларга дуч келмоқда.

Март ойида Россияда 90 дан ортиқ брендлар ўз дўконларини ёпишди. Спорт кийимлари ва пойабзал ишлаб чиқарувчи Puma учун ўтган 2-чорак умуман компания тарихидаги энг яхши уч ойлик давр бўлди. Чораклик даромад биринчи марта 2 миллиард евродан ошди, соф даромад эса 73 фоиздан ошиб, 84,3 миллион еврога етди. Ишлар айниқса Америка ва Европада муваффақиятли бўлди, Хитойда эса молиявий кўрсаткичлар блокировкалар туфайли ёмонлашди.

Закрытый фирменный магазин Adidas в одном из торговых центров в Москве

Россияда жуда машҳур бўлган ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатлардан олдин Россия футбол жамоасига ҳомийлик қилган Adidas 4 август куни чораклик ҳисоботини тақдим этар экан, жорий йил учун молиявий ўсиш прогнозини бироз пасайгани маълум бўлди. Маълумотларига кўра, компания чорак давомида 100 миллион евродан ортиқ йўқотган, глобал чораклик даромади 5,6 миллиард еврони ташкил этган (2021 йилнинг 2-чораги натижаларига нисбатан + 10%).

Siemens: Siemens Energy бўлмаганида ҳаммаси яхши бўларди

Siemens’нинг 12 йил ичида биринчи чоракда 1,53 миллиард евро йўқотиши Россиядаги бизнеснинг қисқариши билан боғлиқми? Йўқ, унга боғлиқ эмас. Асосий сабаб, немис технология гиганти ўзининг Siemens Energy корхонасидаги улушининг қадрсизланиши туфайли ўтган чоракда бухгалтерия ҳисобидан 2,7 миллиард еврони ҳисобдан чиқаришга мажбур бўлганида юз берди.

В мае 2022 концерн Siemens представил на заводе в Крефельде первый предсерийный экземпляр водородного поезда Mireo Plus H

Чораклик ҳисоботга кўра, даромад 4 фоизга ўсиб, 17,9 миллиард еврони ташкил этди, уч ой ичида олинган буюртмалар ҳажми 22 миллиард еврони ташкил этди, шундан сўнг бутун дунёдан олинган буюртмалар китоби рекорд даражага етди.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг