АҚШ ЯИМ ўсиши 1984 йил бошидан бери биринчи марта 7 фоиздан ошиши мумкин – Федерал захира банки вакили

0
736
Фото:(finanz.ru)

2021 йилда пандемия тикланиши натижасида АҚШ ЯИМ ўсиши 1984 йилдан бери биринчи марта 7 фоиздан ошиши мумкин. Ушбу прогнозни душанба куни Ню Ёрк Федерал захира банки президенти Жон Уилямс ҳар йили ўтказиладиган «Кўчмас мулк ва молия соҳасидаги аёллар» симпозиумида нутқ сўзлаб, онлайн-форматда айтди. Уилямснинг нутқини банк матбуот хизмати тарқатди.

«Айтганимдек, биз бу йил ялпи ички маҳсулот ўсиши ўнлаб йиллар ичида рекорд даражага кўтарилишини кутмоқдамиз. Хусусан, инфляцияни ҳисобга олган ҳолда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши йил охирига қадар 7 фоиз атрофида бўлади деб ўйлайман», деди.

Уилямс бу бир авлод хотирасида иқтисодиёт учун қийин даврдан кейин содир бўлган воқеаларнинг узоқ кутилган ривожланиши эканлигини таъкидлади.

Апрель ойи бошида Халқаро Валюта Жамғармаси АҚШ ЯИМнинг ўсиш суръатлари бўйича прогнозини бу йил 6,4% га, 2022 йилда эса 3,5% га яхшиланди. АҚШ Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида ЯИМнинг йиллик ўсиши 6,4 фоизни ташкил этди.

Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг