БМТ:”2019 йилда дунё миқёсида озиқ-овқат маҳсулотларининг 17 фоизи исроф қилинган”

0
974
Фото:(Reuters)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан чоп этилган тадқиқотларга кўра, 2019 йилда истеъмолчилар учун мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 17 фоизи, яъни, 1.03 миллиард тонна маҳсулот аҳолининг уйларида, чакана савдо дўконларида ва ресторанларда исроф қилинган. Шунингдек,ушбу хабарда бой давлатлардаги ва камбағал давлатлардаги аҳолининг овқатни беҳуда сарфлаш даражаси деярли бир хил экани айтилади.

Ҳозирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти озиқ-овқатларнинг чиқиндига чиқарилиши бўйича индексини ишлаб чиқмоқда.БМТ бу йўл орқали 2030 йилга келиб озиқ-овқат чиқиндиларини икки баравар камайтиришга эришмоқчи.

“Узоқ вақтлардан бери хонадонларда овқатнинг чиқиндига чиқарилиши фақат ривожланган мамлакатлардаги муаммо деб қараб келинган. Аммо, озиқ-овқатларнинг чиқиндига чиқарилиши бўйича индексдан бизнинг мазкур фикрларимиз юз фоиз тўғри эмаслигини кўрсатмоқда” дейди БМТ билан ушбу индексни ишлаб чиққан WRAP ташкилоти раҳбари Маркус Говер.

2019 йилда исроф қилинган озиқ-овқатнинг 61 фоизи уй хўжаликларига тўғри келса,озиқ-овқат хизмати 26 фоизни, чакана савдо корхоналари эса 13 фоизни ташкил қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти 2011 йилда ҳам озиқ-овқат чиқиндилари бўйича ҳисоботни эълон қилганди.Унда ҳар йили дунёдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилиниши айтилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг