Раҳмон бешинчи марта дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар рўйхатига кирди. Рўйхатдан Усмонхон Алимов ва Ҳабиб Нурмугамедовлар ҳам жой олган

0
2117

Амман Қироллик стратегик тадқиқотлар маркази, Жоржтаун шаҳридаги Мусулмон-насроний тушуниш маркази кўмаги билан 2 октабрь куни дунёдаги энг нуфузли 500 та мусулмонлар рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатдан кетма-кет бешинчи маротаба Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Тожикистон Уламо Кенгаши раиси Сайидмукаррам Абдулқодирзода жой олди.

Рўйхат тузувчиларнинг таъкидлашича, Раҳмон 1994 йилдан бери мамлакатнинг президенти ҳисобланади ва 2007 йилда у ҳажга борди ва фамилиясини Раҳмоновдан Раҳмонга ўзгартирган.

Рўйхатда биринчи ўринни исломшунос олим, ислом фиқҳи, иқтисод, ҳадис ва тасаввуф илми соҳасидаги мутахассиси Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний эгаллади. Ундан кейин Оятуллоҳ Саййид Али Хоменей – Эроннинг 1989 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган олий раҳбаридир.

Биринчи 500 таликка шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Покистон бош вазири – Имрон Хон, Озарбайжон президенти – Илҳом Алиев, Туркманистон президенти – Гурбангули Бердимуҳамедов, Чеченистон президенти – Рамзан Қодиров кирди. Ушбу рўйхатга давлат раҳбарларидан ташқари, дунёдаги исмоилийларнинг руҳий етакчиси Шох Карим Ал-Хусайни, «Ливерпул» клубининг мисрлик футболчиси Муҳаммад Салоҳ, Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов, шунингдек, UFCнинг енгил вазнда амалдаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва бошқалар кирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг