Трампнинг ташрифини Ироқда танқид қилинди

0
1858

Трампнинг Ироққа ташрифи – «бошқа давлатларнинг суверенитетини писанд  қилмаслик сиёсатининг бир қисми»

Ироқдаги бир қатор етакчи сиёсатчилар Бағдодга режасиз ташриф буюрган АҚШ президенти Дональд Трампни кескин танқид қилди. Бу хақда Анадолу хабарбермоқда.

Ироқ “Садр” шиа ҳаракати етакчиси Муқтадо ал-Садр, Оқ уй раҳбарининг Ироққа ташрифини «бошқа давлатларнинг суверенитетини писанд қилмаслик сиёсатининг бир қисми» деб атади.

Айни пайтда, ал-Садр тарафдорлари Ироқдан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш масаласини парламентда кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш зарурлигини таъкидладилар.

Ал-Садр бошчилик қиладиган “Сайрун” сиёсий блокининг вакили Ҳамдалла Рикобий Трампнинг Анбар вилоятидаги “Айн ал-Асад” ҳарбий базасига ташрифини Ироқнинг суверенитетига ҳурматсизлик белгиси деб атади.

Рикобий парламентни Ироқнинг миллий манфаатларини, жумладан, АҚШ қўшинларини олиб чиқишда қўллаб-қувватлашга чақирди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг