Жаҳон миқёсида коронавирусдан вафот этганлар сони 100 мингга етди

0
1463
Фото: thefinancialexpress.com.bd

Reuters маълумотларига кўра, жума куни коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сони 100 мингга етди ва касалланганлар 1,6 миллионда ошди.

Коронавирусдан биринчи ўлим 9 январь куни Хитойнинг марказий Ухань шаҳрида қайд этилган эди. 83 кундан сўнг қурбонлар сони 50 минг кишига етди. Бундан атиги саккиз кун ўтиб коронавирусдан вафот этганлар 100,000 га чиқди.

Сўнгги ҳафталарда ўлганлар сони тезлик билан ортиб бормоқда. Пайшанба куни дунё бўйича қарийб 7,300 киши вафот этган.

Жума кунги статистикага кўра, 1,6 миллион нафар беморнинг 100,000 нафари вафот этган ва бу коронавируснинг ўлим даражаси 6,25 фоизни ташкил этаётганини кўрсатмоқда. Аммо кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, касалланганларнинг умумий сонига енгил даражадаги ва ҳали вирус аломатлари сезилмаган беморлар киритилмаган.

Баъзи давлатларда, масалан Италия, Франция, Жазоир, Нидерландия, Испания ва Англияда коронавирусни юқтириб олганларнинг 10% дан кўпроғи вафот этган.

Ҳалок бўлганларнинг 93 фоизи 50 ёшдан ошганлардир. Шунга қарамай, глобал миқёсда ёшлар ва ўсмирларнинг ҳам ўлим сони ортиб бормоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг