“Миллий қаҳрамон”: Эронда кураш бўйича чемпион ўлимга ҳукм қилинди

0
1769
Фото: www.arabnews.com

Эронлик курашчи Навид Акфари 2018 йилда ҳукуматга қарши уюштирилган намойишларда қатнашгани учун ўлимга ҳукм қилинди. Олий Суднинг маълум қилишича, Акфари қилган жиноятлари учун иккита ҳолатда ўлимга, олти ярим йиллик қамоққа ва 74 дарра уришга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Iran International хабар берган.

Акфарининг Ваҳид ва Ҳабиб исмли укалари ўлим жазосидан қутулиб қолишган. Лекин, уларга 74 дарра қамчилаш ва 27 ҳамда 54 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Уч ака-ука 2018 йилда бўлиб ўтган намойишларда қатнашишганди. Ушбу намойишларга Эрон иқтисодиётининг танг аҳволга тушиб қолиши сабаб бўлган. Лекин, кейинчалик бу намойишлар амалдаги ҳукуматга қарши ҳаракатларга айланиб кетди.

Суд ака-укаларга ноқонуний йиғилишларда қатнашиш, миллий хавфсизликка таҳдид солувчи фитналарни уюштириш ва олий раҳнамони ҳақоратлаш каби 20 дан ортиқ айбловларни қўйган.

“Акфарига тайинланган жазо барча учун ҳақиқатда қайғули ҳолат бўлди. Акфари миллий қаҳрамон эди. Биз, хатто, унинг намойишларда қатнашганини ҳам билмаймиз” дейди Iran International мухбири Сақиб Сафо.

Сабонинг айтишича, Акфари ўзининг укаларига қарши кўрсатма бериши учун унга нисбатан жисмоний қийноқлар ишлатилган. Уларнинг адвокатлари шунинг учун ушбу кўрсатмалар ҳеч қайси суд мажлисида инобатга олиниши керак эмаслигини айтган.

Эрон ўлим жазосини кенг миқёсда қўллаши орқали дунёда ёмон ном билан танилган мамлакатлардан биридир. Бу ерда олий жазо асосан намойишчилар ва сиёсий маҳкумларга қўлланилади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Amnesty International маълумотларига кўра, Эрон ўлим жазосини қўллаш бўйича дунёда фақатгина Хитойдан ортда қолмоқда, холос. Биргина 2019 йилнинг ўзида Эронда 251 киши ўлим жазосига ҳукм қилинган. Эронда кўплаб ўлим жазолари омма кўз ўнгида амалга оширилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг