Японияда янги Бош Вазирни сайлаш 14 сентябрга белгиланди

0
1378
Фото: Reuters

Ўтган ҳафтада Япония Бош Вазири Шинзо Абе соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз вазифасини муддатидан аввал бошқа етакчига топширишини маълум қилганди.

Япониядаги ҳукмрон Либерал демократик партия янги Бош Вазир 14 сентябрда сайланиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 2 сентябрь куни ҳукумат расмийларидан бири хабар берган.

Либерал демократик партиянинг бош кенгаши ўзининг йиғлишида сайлов куни 14 сентябрь бўлишини маъқуллаган. Шунингдек, Бош Вазирликка номзодларни рўйхатдан ўтказиш 8 сентябарга белгиланди.

Японияда Бош Вазирни парламент сайлайди. Парламентдаги энг кўп ўринга эга партия етакчисига айланган шахс бир вақтнинг ўзида Бош Вазир лавозимини ҳам қўлга киритади.

Айни пайтда Абенинг давомчиси бўлишга 4 нафар номзод мавжуд бўлиб, уларнинг ичида Ёшиҳиде Суганинг Япония Бош Вазири бўлишининг эҳтимоли кўпроқлиги айтилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг