Исроил ва Баҳрайн бир-бирларининг ҳудудларида элчихона очишади

0
1455
манба: Reuters

Исроил ва Баҳрайн тез орада бир-бирларининг ҳудудларида элчихоналарни очишади. Бу ҳақда чоршанба куни ҳар икки мамлакат Ташқи ишлар вазирлари маълум қилган.

18 ноябрь куни Баҳрайн ҳукумати вакиллари илк бор расмий ташриф билан Исроилга боришди. Ушбу делегация таркибида бўлган Баҳрайн Ташқи ишлар вазири Абдуллатиф ал-Заяни Исроил Ташқи ишлар вазири Габи Ашкенази  ҳам декабр ойида Баҳрайнга боришини айтди.

“Мен жаноб Ашкеназига Баҳрайн Қироллигининг Исроилда ўз элчихонасини очиш тўғрисидаги расмий сўровини етказганимдан хурсандамн. Шунингдек, Исроилнинг Манамада элчихона очиш бўйича сўрови ҳам қабул қилинди. Энди бу жараён тезроқ олдинга силжийди деб умид қиламан», деди Ал-Заяни.

Баҳрайн октябр ойида Исроил билан алоқаларни тиклашга келишиб олганди. Ўтган ойда икки мамлакат расмийлари савдо, банк тизими, қишлоқ хўжалиги, молия, телекомуникация, авиарейслар каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолашган.

Ашкеназининг сўзларига кўра,  Баҳрайн фуқаролари 2020 йилнинг охиригача Исроилга бориш визасини онлайн олишлари мумкин бўлади. Шунингдек, тўғридан-тўғри парвозлар тез орада йўлга қўйилади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг