Қозоғистон президенти ўқитувчилар маошини икки баравар оширишга ваъда берди

0
2425
Манба: Edutopia

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўқитувчиларнинг ойлик маошини икки баробар оширишни буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари 16 август куни ўқитувчилар билан бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Казинформ» ахборот агентлиги.

Конференцияда сўзга чиққан президент, шунингдек, республикадаги таълим тизимини янги шароитларга тезда мослаштириш кераклигини таъкидлади. Тоқаев «болаларнинг ижодий салоҳиятини» ривожлантириш бўйича халқаро тажрибани мисол сифатида келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўқитувчиларнинг август конференцияси ўқитувчилар учун анъанавий тадбирдир. Тадбир доирасида ўқитувчилар таълим тизимини модернизация қилиш масалаларини муҳокама қиладилар ва кўрсатмалар ишлаб чиқадилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг