Трамп ва маслаҳатчилари Толибон билан музокараларни муҳокама қилишга тайёр

0
1997
Манба: Perm.ru

Трамп ва маслаҳатчилари Толибон билан музокараларни муҳокама қилишга тайёр

АҚШ президенти Доналд Трамп Толибон билан музокараларни муҳокама қилиш учун маслаҳатчилар олишга тайёрланмоқда, дея хабар бермоқда Reuters.

Оқ уйдан олинган маълумотларга кўра, вице-президент Майк Пенс, давлат котиби Майк Помпео, маслаҳатчиси Жон Болтон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Трампнинг Ню-Жерсидаги уйига ташриф буюришади. Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Қатарда АҚШ ва Толибон ўртасидаги саккизинчи раунд тинчлик битимисиз якунланган эди.

АҚШ вакили Залмай Халилзад ҳам, Толибон ҳам келгусида яна «маслаҳатлашувлар» зарурлигини таъкидлаган эдилар.

Иккала томон ҳам олдинроқ, 3 август куни бошланган Доҳа музокаралари Афғонистонда узоқ кутилган тинчликка олиб келишини айтишган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг