Буюк Британия шаҳзодаси:”Биз миллатнинг бобосини йўқотдик”

0
964
Фото:(reuters)

9 апрел куни Британия Қироличаси Елизаветанинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филип 99 ёшида вафот этганди.

Шаҳзода Филипнинг вафоти унинг рафиқаси Қиролича Елизавета учун катта қайғу бўлди ва Буюк Британия халқи «бобоси» ни йўқотди, дейди Филипнинг ўғли шаҳзода Эндрю якшанба куни бўлиб ўтган марҳумга ҳурмат кўрсатиш маросимида. Шунингдек, Эндрю қиролликни қўллаб-қувватлагани учун халққа миннатдорчилик ҳам билдирган.

Кечаги маросимда шаҳзода Эндрюдан ташқари Филипнинг бошқа икки ўғли Чарлз, Эдвард ва қизи Энни ҳам қатнашган. Улар ўз нутқларида жамоатчиликнинг муҳаббаитидан куч олишганини таъкидлашган.

«Бу катта йўқотиш. Менинг фикримча, биз миллатнинг бобосидан айрилдик» дейди шаҳзода Эндрю.

Шаҳзода Филипнинг ўлими муносабати билан Британияда 8 кунлик мотам эълон қилинган. У дунёдаги энг кекса ва энг кўп муддат ҳукмронлик қилаётган Қиролича Елизавета билан 1947 йилда турмуш қурган.Шаҳзода Филипнинг дафн маросими 18 апрел куни бўлиб ўтади ва унда 30 кишигина қатнашади.

Манба: 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг