«Озон»имизни асрасак-ўзимизни асраган бўламиз

0
2114
Очиқ манбалардан олинган фото

ОЗОН

Совут янлиғ зарбаларга тутар ўзин,
Самойимиз қамраб олган қалқонимиз.
Тарраққиёт ибтидосин келиб бу кун,
Неча бора емирилган «Озон»имиз.

Барпо қилдик фабрикаю, улкан завод,
Қурумлар-у тутунларга тўлди осмон.
Заминимиз заққумининг бир зарраси,
Кенгайтирар туйнукларин жуда осон.

Ҳалокатнинг интиҳосин биламизку,
Аҳир унинг оқибатин не бўлишин.
Чарху дуннинг паймонаси битмасидан,
Курашайлик бўлмасидан бари қийин.

Ер шарининг қалқони ул юксак Озон,
Усиз гул-у, дов-дарахтлар бўлмас бу кун.
Қани энди бирлашайлик кеч бўлмасдан,
Курашайлик барчамиз шу- Ҳаёт учун!

GISMETEO.UA: Ученые НАСА: озоновая дыра к 2070 году может затянуться - 15 декабря 2013 | События | Новости погоды.Жамиятнинг илмий-теҳникавий ишлаб чиқариш фаолияти жадал суратлар билан ривожланиб бораётган бугунги кунга келиб, инсоният учун бир қатор енгилликлар яратибгина қолмай, биз инсониятнинг кўп ва ҳўп ўйлашимиз керак бўлган баъзи долзарб муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу муаммолардан энг долзарби экология бузилиши ҳамда озон қатламининг емирилиши билан боғлиқ.

Озоновый слой Земли начал быстро восстанавливаться: как это выглядит | Мир | OBOZREVATEL

Илғор фан-теҳника ва техналогиялар ривожи ишлаб чиқариш фаолияти натижасида сайёрамизни қуёш радиациясидан ҳимоя қилиб турувчи Озон қатлами емирилиб бормоқда.

Олимлар озон қатламининг емирилиши инсоннинг табиатга техноген таъсири деб такидладилар. Озон қатлами емирилишининг асосий омилларидан бири кимёвий беқарор модда хлорфторуглеводород деб топилди ва 1989 йилга келиб, кўпгина давлатлар ўртасида ишлаб чиқаришда бундай моддалар қаторига кирувчи кимёвий моддалар (фреон) дан фойдаланишни 50%га камайтиришга келишиб олинди.

Олимларнинг такидлашича, Озон қатламининг емирилиши қуёшнинг ультрабинафша нурларининг сайёрамизга тушиш даражасини ортиши, бунинг оқибатида ердаги иссиқлик маромининг ўзгаришига, исишнинг изчил ортиши сабабли сув ресурсларининг ҳам қайта тақсимланишига олиб келади. Музликлар эриши натижасида дунё океанларининг сув сатҳи кўтарилиши, бу билан соҳил бўйи давлатлар учун катта ҳавф туғдиради.

Какие города и страны утонут, если мировой океан поднимется всего на метр | Русская семерка

Инсониятда касалланиш кўрсатгичи кескин ортиб кетишига сабаб бўлади.
Ер юзида бир қанча салбий оқибатларни келтириб чиқаради.

В Карелии увеличилось количество госпитализированных с подозрением на коронавирус | СТОЛИЦА на Онего

Бу долзарб ва глобал муаммо энг аввало инсон ҳаёти ва унинг соғлиги билан боғлиқ экан, нима учун бу ҳақда қайғурмаслигимиз керак?!

Экологиянинг бузилишида ким кўпроқ зарар кўради, албатта ўзимиз. Шу ўринда айтиш жоизки, жамиятнинг экологик маданиятини ошириш энг муҳим масала сифатида қаралмоғи керак ва бу энг тўғри йўл ҳисобланади. Зеро, ҳар бир инсон ўз соғлиги учун ўзи масъул экан, онгли равишда ва виждонан экология бузилишига сабабчи эмас, уни асраш учун иштирокчи сифатида қатнашсагина, нафақат Озон қатламини, балки, ўзини ва яқинларини ҳам асраган бўлади.

Должны ли киевляне помогать убирать мусорЭкология тоза бўлса инсонлар сўглом бўлади. Соғлом инсонлардан соғлом жамият барпо бўлади. Энг муҳими тараққиёт учун соғлом фикр ва соғлом ғоялар яратилади.

Шу ўринда фикримизни қуйидаги мақол билан тўлдириш ўринли «Соғ танда – соғлом ақл!».

Келинг, азизлар! Озонимизни асрайлик – бу билан ўзимизни асраган бўламиз.

Тошкент Давлат аграр университети 2-босқич талабаси
Юлдашева Ирода

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг