Жо Байден Aвстралия, Япония ва Ҳиндистон раҳбарлари билан саммит ўтказмоқчи

0
1355
Фото:yandex.ru

AҚШ президенти Жо Байден 2021 йилда Aвстралия, Япония ва Ҳиндистон раҳбарлари билан саммит ўтказишини эълон қилди.
Бу ҳақда Оқ Уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Ҳинд-Тинч океани масалалари бўйича координатори Курт Кемпбелл хабар берди.

– Президент Жо Байден Вашингтонда тўрт томонлама музокара ўтказади. Ўшанда давлат раҳбарлари вакциналар дипломатияси ва инфратузилма соҳасида қатор масалаларни кўриб чиқади, – дейилади хабарда.

Кемпбеллнинг айтишича, АҚШ Осиёда иқтисодий келишувлар ва рақамли масалаларда янада самарали сиёсат олиб боришга ҳаракат қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг