Путин Зеленскийни Медведчукнинг «таъқиб қилиниши» юзасидан огоҳлантирди

0
1971
Фото: inforesist.org

Россия президенти Владимир Путин агар Украина раҳбарияти мухолифатни «таъқиб қилса», бу катта хато бўлади,  дея баёнот берди.

“Агар ҳозирги ҳокимият мухолифатни таъқиб қила бошласа, унда бу ишдан яхшилик чиқмайди. Парламент мухолифати – етарли миқдордаги сайловчилар ишончига эга… Менинг фикримча, агар уларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишга халақит берадиган уринишлар бўлса, бу катта хато бўлади», деди Путин Шарқий иқтисодий форумда.

Россия президенти, шунингдек, Зеленскийнинг «Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун» партияси чет элдан маблағ олаётгани ҳақидаги баёнотини эшитмаганини айтди.

«Агар бу амалга оширилган бўлса, демак бу дегани Киевдаги амалдаги ҳукумати, Украинанинг собиқ раҳбарияти бошчилигидаги собиқ президенти жаноб Порошенко каби худди ўша хаскаш (грабля)ни босиб олиши мумкинлиги хавфи борлигини англатади», деб қўшимча қилди Путин.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Зеленский «Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун»га нисбатан «оқибати ёмонлик билан тугайдиган шов-шувли воқеани» эълон қилди. Президент Зеленский чет элдан партияни молиялаштирилаётганлиги ҳақидаги маълумотга эга эканлигига шама қилган эди.

Медведчук президентнинг баёнотини бемаънилик, деб атади ва бу янги ҳукуматни МПҲУ билан ноқонуний усуллар билан курашиш истагидан далолат беришини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг