Аnticorruptionuz телеграм-боти орқали коррупция билан боғлиқ фикр ва таклифлар билдириш мумкин

0
2068

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури ижроси бўйича изчил ишлар олиб борилди- деб хабар беради ЎзА.

Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтиришга оид самарали тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Мазкур давлат дастури муддати ҳадемай якунига етади. Шу муносабат билан комиссия томонидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг сабаблари ва юзага келиш шарт-шароитларини комплекс бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган 2019-2021 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан иш олиб борилмоқда.

Давлат дастури лойиҳаси олтита йўналишни қамраб олиши назарда тутилмоқда. 

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш; 

коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий чоралар, тадқиқотлар ўтказиш, халқаро ҳамкорлик кабилар шулар жумласидандир.

Айни вақтда ҳар бир фуқаро давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин.

Бунинг учун, anticorruptionuz телеграм-ботига ўтиш ва коррупция ҳолатлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни тақдим этинг. Ёки коррупция билан бўлган ҳолатлар хусусида ўз фикрларингизни билдиринг.

Мазкур давлат дастурини тайёрлашда коррупцияга шарт-шароит яратувчи муаммоларни бевосита фуқаролардан ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.

М.Рўзибоева, ЎзА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг