15 октябрдан Хитой мамлакатдаги биринчи тўлиқ автоматлаштирилган аэропортни ишга туширади, унда учишдан аввалги барча – хавфсизлик назоратидан рўйхатга олигача, багажни топшириш ва жойлашиш(посадочный) талонигача бўлган жараён тўлиқ машиналар томонидан бажарилади.
Гап шанхай Хунцяо аэропорти терминали хақида бўлиб, бу ерда уч йил давомида қайта қурилиш ва янгиланишлар амалга оширилган- дея хабар беради «Россия-Хитой» ахборот хизмати.
Биринчи терминал, асосан, тўлиқ автоматлаштиришни амалга оширган «Spring Airlines» авиакомпаниясининг парвозларига хизмат қилади.
У ерда йўловчиларни автоматик равишда рўйхатга олувчи 28 та устун ва 18 та автоматик багаж йиғиш машинаси бўлади.
Маҳаллий ва халқаро парвозлар учун рўйхатдан ўтиш вақтида ҳужжатларни текшириш, шунингдек жойлашши талонларини назорат қилиш тўлиқ автоматлаштирилган.
Биринчи йил Хунцяо аэропортининг биринчи «робо-терминали» 10 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шанхай нафақат автоматлаштирилган ҳаво эшиклари билан, балки ўтган йилнинг 10 декабрида ишга туширилган дунёдаги энг йирик денгиз робопорти билан фахрланиши мумкин.
Гап, тўртинчи навбатдаги Шанхай Яншань порти хақида бўлиб, контейнерларни юклаш, тушириш ва ташиш тўлиқ автоматлаштирилган.
Робопортнинг ўтказиш қуввати йилига 4 млн. стандарт контейнер бўлиб, кейинчалик у 6,3 млн. стандарт контейнерга оширилади.
Шанхай кетма-кет равишда саккиз йил давомида дунёдаги энг катта денгиз порти сифатда, бугунги кунга қадар унинг қуввати йилига 40 миллион стандарт контейнер ҳисобланади.