Наманганда ўта замонавий кўнгилочар савдо мажмуаси барпо қилинмоқда

0
2225

Наманган вилояти Поп туманида «POP SAVDO MARKAZ» МЧЖ томонидан замонавий савдо комплекси ва Экопарк қурилиш ишлари бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 30 млрд сўмни ташкил қилади, умумий ер майдони – 15 гектар.

Савдо мажмуаси ва Экопарк энг замонавий технологиялар асосида, ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган даражада қурилади. Қурилиш ишларида фақатгина энг сифатли материаллардан фойдаланилмоқда. Бу, ўз навбатида, бино ва иншоотлар хавфсиз ҳамда мустаҳкам бўлишини таъминлайди.

Ҳозирги кунда Поп туманидаги мавжуд деҳқон бозори замон талабларига, санитария нормаларига жавоб бермайди. Бундан ташқари, автотураргоҳ ҳам мавжуд эмас. Туманда буюм бозори ҳам йўқ. Янги мажмуа айнан ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда барпо этилмоқда. Унда автомобиллар учун иккита алоҳида тураргоҳ бўлади.

«Президентимизнинг «2017 – 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини кўриб, давлат раҳбари томонидан халқнинг турмуш даражасини яхшилаш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида олиб борилаётган сиёсат мени жуда руҳлантирди. Шу сабабли ўзимнинг ҳиссамни қўшишга қарор қилиб, ушбу комплексни барпо этишга киришдим», – дейди «POP SAVDO MARKAZ» МЧЖ раҳбари.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг