Ироқдаги норозилик намойишлари пайтида қурбонлар сони 65 кишига етди

0
1722
Фото: Obozrevatel

Ироқда коррупцияга қарши намойишлар пайтида қурбонлар сони 65 кишига етди. Бу ҳақида 5 октябрь, шанба куни Sky News Arabia хабар берди. Шу билан бирга, ярадорлар сони деярли икки минг кишига етди.

Намойишчилар ва полиция ходимлари орасида ҳам ҳалок бўлганлар бор. Намойишлар Бағдодда сешанба куни бошланган ва кейинги бир неча кун ичида бир неча ҳудудлар бўйлаб бўлиб ўтмоқда.

Намойишчилар аслида нимага қарши?

Митинг иштирокчилари ҳукумат истеъфосини, яшаш шароитларини яхшилашни, соғлиқни сақлаш, таълим ва меҳнатни, коррупцияга қарши курашни талаб қилмоқда. Улар шиналарни ёқиб, ҳукумат биноларини тошбўрон қилишди.

Ироқ ҳукумати уч кун давомида Бағдод ва бошқа бир қатор вилоятларда Интернетга киришни тўлиқ чеклаб қўйди. Шунингдек, Бош вазир Адел Абдел Маҳди бир қатор шаҳарларда, шу жумладан, пойтахтда комендантлик соатлари жорий этилишини эълон қилди.

Парламент истеъфоси ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш радикал шиа имоми Муктад ас-Садр томонидан чақирилди. Унга қарашли «Саирун» депутатлар блоки мамлакатдаги ўзгаришлар бошлангунга қадар парламентдаги фаолиятини тўхтатиб туради.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг