Медведев Трампининг импичменти эҳтимолини баҳолади

0
1747

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп импичменти ҳозирги ҳолатида содир бўлмайди, чунки Америка сиёсий тизими барқарор, деди Россия Бош вазири Дмитрий Медведев 5 октябрь куни.

«Улар (АҚШ)да ҳаммаси яхши бўлади, лекин бошқа мамлакатларда ва худди шунингдек Украинада қандай резонанс пайдо бўлади, буни вақт ўтиб биламиз, деди Медведов янгиликлар дастурида.

АҚШда Дональд Трампга қарши импичмент процедураси унинг украиналик ҳамкори Владимир Зеленскийдан Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдам бериш эвазига собиқ давлат котибининг ўғли Жозеф Байденнинг хатти-ҳаракатларини тергов қилишни сўраган деган гумонлар асосида бошланди.

2019 йил июль ойида бўлиб ўтган Трамп ва Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатларининг сценарийси, 25 сентябрь куни, икки раҳбар ўртасидаги бўлиб ўтган суҳбатдан кейин Оқ Уй томонидан эълон қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг