Жанубий Корея молия вазирининг айтишича, 2020 йил учун бюджетни қарийб 9 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда

0
2379
Манба: The Edge Markets

Пайшанба куни Жанубий Корея молия вазирининг таъкидлашича, ҳукумат савдо можаролари ва глобал талабни музлатаётган иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун келгуси йил бюджетини бу йилги дастлабки бюджетдан қарийб 9 фоизга кўпайтиришни истамоқда. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

«Ҳукумат келгуси йил бюджети устида ишламоқда, уни 510 триллион вондан, яъни 422,59 миллиард доллардан кўпайтиришни режалаштирилмоқда», деди молия вазири Хонг Нам-ки парламент қўмитаси йиғилишидаги саволга жавобан.

Бу эса жорий йилдаги 469,6 триллион вон миқдоридаги бюджетдан 8,6% кўпдир, аммо яқинда тасдиқланган қўшимча бюджет ҳисобга олинмаган тақдирда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг