Хитой 2020 йилда соатига 1000 км тезликда ҳаракатланадиган поездларни ишга туширади

0
2482

Хитойда вакум трубинаси ичидаги магнит ёстиқчага эга бўлган, соатига 600-1000 километр тезликда ҳаракатланадиган поездлар учун темир йўллар ётқизилмоқда, поездлар қатнови 2020 йилга мўлжалланган. Бу ҳақида Asia Times хабар бермоқда.

Магнит ёстиқли поезд ёки «Маглев» – бу электромагнит майдоннинг кучи билан бошқариладиган ҳаракат пайтида темир йўл юзасига тегмайдиган поезд, электромагнит трубинаси бўйлаб жуда катта тезликда ҳаракатланиши кутилмқда. Натижада, унинг тезлиги самолётнинг тезлиги билан тенглашади.

Хитой 2002 йилда Шанхай маркази ва Пудонг шаҳар аэропорти ўртасида 30 километрлик линияни қуриш орқали Германиядан магнитли ёстиқли поездларни яратиш технологиясини олган эди, ўша поездлар ҳозирда соатига 430 км тезликда ҳаракатланмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг