Лондон кўчаларида бошда рўмолчалар билан

0
1463
Фото: Reuters

Шанба куни Лондон кўчалари Монти Питон комедия труппасининг 50 йиллигини муносиб равишда нишонлаш учун бошларига тўқилган рўмолча, эгниларига ноодатий шим ва Веллингтон этикларини кийган мухлислар билан тўлди.

Костюмлар 1969 йил 5 октябрда биринчи марта BBC телеканали орқали намойиш этилган Монти Питон труппаси концерти қаҳрамони бўлган Гумбис либосларига тақлидан яратилган.

Гумбис маймунга ўхшаш ҳаракатлари, баланд овозда секин гапириш одати ҳамда «миям оғрияпти» ибораси билан ажралиб турган. Терри Гиллиам, Жон Клис, Эрик Идл, Терри Жонс, Майкл Палин ва марҳум Грехем Чапманнинг асарларини нишонлаш учун ўнлаб “Гумбислар” Роундҳaус мусиқа майдончаси ташқарисига чиқишди.

Ташкилотчилар Гумбисдек кийинган одамларнинг энг катта йиғилиши учун Гиннеснинг Рекордлар китобида қайд этилишларини умид қилишган эди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг