Францияда Саудия Арабистонининг туристик салоҳиятига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади

0
1504
Фото: Report.az

Францияда Саудия Арабистони шимолидаги Ал Ула табиий меросига бағишланган биринчи халқаро кўргазма бўлиб ўтади.

«Ал Ула:  Қироллик мўжизаси» деб номланган кўргазма 9 октябрдан 9 январгача Париждаги Араб Дунёси Институтининг бош қароргоҳида бўлиб ўтади. Институт президенти ва Франциянинг собиқ маданият вазири Жек Лангнинг сўзларига кўра, кўргазма оммани Ал Ула губернаторлигининг ноёб табиий ва археологик манбалари билан таништиришни мақсад қилган.

У шундай деди:  «Саудия Қироллиги билан ҳамкорликдаги ушбу кўргазмада одамлар Ал Ула ҳудудининг гўзаллиги ва табиий хилма-хиллигини кашф этиш, шунингдек,  7000 йиллик тарихга эга цивилизацияда яратилган санъат асарлари,  расмлар ва археологик ҳайкаллар  билан танишиш имкониятига эга бўладилар».

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг