Хитойда илк бор сувости ноутбуки яратилди

0
1924

Шу йилнинг 3 – 6 август кунлари бўлиб ўтган ChinaJoy (China Digital Entertainment Expo & Conference) конференциясида Raytheon компанияси Uncia концептуал ноутбукини намойиш этди. Мазкур гаджет дунёдаги илк сув ўтмас, чанг юқмас ўйин ноутбуки бўлиб, IP68 стандарти бўйича яратилган.

Одатда, мазкур ҳимоя қатламлари билан ҳарбий ва саноат техникалари жиҳозланади. Шунга қарамай Raytheon Uncia ноутбуки кўринишидан оддий ноутбукларидан фарқ қилмайди.

Маълумки, Raytheon йирик ҳарбий саноат корхонаси бўлиб, у АҚШдан ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб бериш билан шуғулланади.

Мазкур ноутбукнинг намойиш вақтида, гаджет сув тўлдирилган шаффоф куб ичига туширилди ва сув остида ҳам ишлашда давом этди. 13 дюймли Raytheon Uncia ноутбукнинг вазни 1,1 кг бўлиб, қалинлиги 12,7 ммни ташкил қилади.

Гаджет асосида Intel Core i7-8550U 8-авлод процессори ўрнатилган. Ноутбук қопқоғи 360 градусгача очилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг